Диққат! Абитуриентлар учувчилик йўналишига имтиҳонсиз қабул қилинади
Бизнес
−
21 Сентябрь 2021
48953Чарлз Линдберг, Жеймс Дулиттл, Ноел Вейн ёки Николай Сутягин. Юқорида номлари келтирилган машҳур шахслар ҳақида эшитган бўлишингиз аниқ. Улар ўз даврининг энг машҳур ва муваффақиятли учувчилари қаторида бўлишган. Ўзбекистонлик Эркин Ғуломов ҳақида ҳам эшитганларингиз бордир?! У учувчилик соҳасида 43 йиллик тажрибага эга. Бундан ташқари, 17 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўтирган самолётни бошқарган.
Сизнинг ҳам номингиз кун келиб юқоридаги қатордан ўрин олиши мумкин. Учувчилик соҳасига сизда ҳам қизиқиш бору лекин Ўзбекистонда бу сохага ўқитадиган олий таълим муассасаси йўқлигини ўйлаб, бошингиз қотяптими? У ҳолда ҳеч ҳам иккиланмай, Тошкент шаҳрида жойлашган INSIDE-A агентлигига мурожаат қилинг ва ҲЕЧ ҚAНДAЙ ИМТИҲОНЛAРСИЗ талаба бўлинг!
Дунёдаги энг фахрли касблардан бири – учувчилик соҳасига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур талабни қондириш ҳамда маҳоратли учувчилар тайёрлашга шай бўлиб турган Украинадаги Иван Кожедуп номидаги Харьков Миллий авиация университети ўзбекистонлик талабаларни ҳам ўз бағрига чорламоқда. Мазкур нуфузли университет талабалари қаторида бўлишни истаётганлар учун хушхабарлар талайгина! Қандай хушхабар дейсизми?! Унда танишинг!
2016 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бораётган INSIDE-A агентлиги кўмаги билан авиация соҳасига қизиқувчилар Украинадаги нуфузли университетларда талаба бўлишлари мумкин
- Харьков Миллий авиация университетида ўқиш учун имтиҳон топширишнинг ҳожати йўқ. Шунчаки суҳбатдан ўтасиз ва қарабсизки, талабалар қаторидасиз
- Сизда Украинага боргач, турур жой муаммоси бўлмайди. Aгентлик ўқишнинг илк кунлариданоқ ётоқхона билан таъминланишиингизни кафолатлайди.
- Бундан ташқари, сизнинг кунлик давоматингиз, ўқишдаги баҳоларингиз онлайн тарзда яқинларингизга тақдим этиб борилади.
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кира олмаган абитуриентлар учун бу хабар фантастикадек туюлар. Аммо бу ҳақиқатан. INSIDE-A агентлиги томонидан тавсия этилаётган мазкур университет халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирган. Ўзбекистон ҳудудида авиация соҳаси бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМ йўқлиги учун ҳам бугун Харьков Миллий авиация университетида ўқиш истагини билдираётган ўзбекистонлик талабгорлар талайгина.
Иван Кожедуп номидаги Харьков Миллий авиация университети 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша пайтларда бор-йўғи иккита факультетга эга эди. Университетда 12 нафар ўқитувчи 69 нафар талаба учун дарс берарди. Харьков Миллий авиация университети жуда тез суръатларда ривожланди ва 1940 йилларнинг бошларида университетда таҳсил олаётган талабалар сони 1000 нафардан ошиб кетди. Бугунги кунда ушбу университетда 7000 дан ортиқ талаба, 160 нафар аспирант таҳсил олмоқда. Уларга 700 нафар ўқитувчи (шундан 95 нафари профессор ва фан докторлари, 400 дан ортиқ доцентлар ва фан номзодлари) ва 2000 дан ортиқ ходимлар таълим бериб келмоқда.
Мазкур университет Украинадаги ҳарбий ҳаво кучлари учун кадрлар тайёрловчи энг йирик олийгоҳдир. Шунингдек, университет IV даражадаги аккредитацияга эга бўлиб, унда 7 та йўналиш бор. Олийгоҳ ташкил топгандан буён дунёнинг 27 та мамлакатидан миллионлаб талабаларни ўз бағрига жамлаган ва уларни ўз йўналишлари бўйича етук мутахассислар қилиб етиштирган. Харьков Миллий авиация университетида мутахассисликлар бўйича амалий кўникмалар бериш учун ўқув авиация бригадаси, ўқув маркази, ўқув полигони, парвоз симуляторлари, ўқув комплекси, спорт мажмуаси ва бошқа таркибий ва ёрдамчи бўлинмалар мавжуд. Бунинг натижасида эса талабалар олган билимларини амалда ҳам қўллаш имконига эга бўлишади.
Юқоридаги таърифлардан сўнг сизда ҳам ушбу нуфузли университетда таҳсил олиш истаги пайдо бўлгандир?! Бу жуда ҳам осон! Шунчаки INSIDE-A агентлиги билан ҳозироқ боғланинг ва ҲЕЧ ҚAНДAЙ ИМТИҲОНЛAРСИЗ ТAЛAБA БЎЛИНГ!
Эслатиб ўтамиз, халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирган ушбу университет дипломи билан дунёнинг исталган мамлакатида ишлай оласиз. Дипломнинг Ўзбекистонда тан олиниши билан ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги эса INSIDE-A агентлиги томонидан кафолатланади.
Шошилинг! Вақт оз қолди!
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2AБ/238-уй.
Мўлжал: Ғафур Ғулом метро бекати.
Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010
Telegram Telegram bot Facebook Instagram Сайт
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь