Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

ССВ Матбуот хизмати хабарига кўра, спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг