Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Ғафуржон Мирзаев иштирок этди. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда туманга янги ҳоким тайинланди. Унга кўра, Ботиржон Мирзақулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими лавозимига шу кунгача Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ўктамжонович Ўктамжонов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Фаррух Ўктамжонов 1985 йилнинг 19 сентябрида Сирдарё туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайхунобод тумани

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар