Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?

Sport

image

“Sofascore” ва “Flashscore” томонидан “Манчестер Сити” - “Брайтон” ўйини учун футболчиларга қўйилган баллар эълон қилинди. “Шаҳарликлар” сафида ўзига автогол урган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Sofascore”да 6.4  ва “Flashscore”да 6.6 баллга лойиқ кўрилди.

“Sofascore” томонидан ўйиндаги энг юқори  баллни мезбонлар фуболчиси Омар Мармуш олди ва унга 8.3 балл берилди. Учрашувдаги энг паст баҳога “Манчестер Сити” вингери Савиньо лойиқ кўрилди ва у 5.9  балл олди.

“Flashscore” томонидан ўйиндаги энг юқори баллни “Брайтон” ҳимоячиси ва жарима зарбасидан чиройли тарзда гол урган Эступиньян олди ва у 7.9 баллга лойиқ кўрилди. Энг паст баҳони “Манчестер Сити” футболчиси Савиньо олди ва у 5.7 баллга лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин тугаган АПЛ 29-тури доирасидаги “Манчестер Сити”-“Брайтон” ўртасидаги ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.


Author

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends