Ҳукумат “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га оид қарор қабул қилди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
5776Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисобрақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари (эксплуатация харажатлари ва ваколатхоналарни сақлаш харажатларидан ташқари) мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга тушади.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь