Ҳозирча жойини айтмайман – Президент янги Миллий академик драма театри қуришни таклиф қилди
Local
−
29 December 2020 14075 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати давомида Ўзбекистонда Янги академик миллий драма театри ва Саноат музейини қуришни таклиф этди.
“Тошкент шаҳрида энг марказида, ҳозирча жойини айтмайман биз тайёргарлик қиляпмиз, агар сизлар қўллаб-қувватласангиз янги Миллий академик драма театри қурсак”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, машҳур япон архитектори лойиҳаси асосида Саноат музейини қуриш таклифи билдирилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, янги замонавий кутубхона ва Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабларидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини қуриш бўйича амалиё ишлар бошланди.
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан пойтахт марказида “Истиқлол” комплекси барпо этилади.
Илгари ўтказилган Тошкент халқаро кинофестивали “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивали номи остида қайта тикланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August