“Ҳокимият тепасига чиққан шарқ аёллари”. Қонун аёлларнинг “тилини чиқаради”ми? 

Интервью

Кеча, 11 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир Қонунни имзолаганидан кейин, тармоқларда муҳокама бошланди. Кимдир қизларга гап отганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши ҳақида гапирса, кимлардир “нима эр-хотинини ура олмайдими” деб ёзди. Танишларимдан бири “бу қонун аёлларни тилини чиқаради” деб қолди.

QALAMPIR.UZ Тошкент давлат юридик университети доценти вазифасини бажарувчи, гендер масалалари бўйича мутахассис, аёллар хуқуқи фаоли, Камола Алиева билан айнан қабул қилинган қонун бўйича фикрлари билан қизиқди.

Интервьюда Маъмурий ва жиноят кодексига киритилаётган ўзгаришлар, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янгиликлар, оилавий зўравонлик жиноятини содир этганлик учун жазонинг кучайтирилиши ва жинсий зўравонлик билан қамалган шахснинг афв этилмаслиги масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, қабул қилинган Қонун аёлларнинг “тилини чиқариш”и, аёллар ҳуқуқлари масаласида амалдорларнинг аллергияси борлиги, маҳаллалардаги яраштирув комиссияларининг айрим хатолари, ажрим, оилада фақат аёл айбдор бўлиши ва сабр қилиши қолаверса, Қонуннинг амалда ишлаши масалалари ҳам таҳлил қилинди.

Гендер масалалари бўйича мутахассис Камола Алиева билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг