Ҳижоманинг фойдаси бор, зараричи? 

Саломатлик 2914
image

Араб тилида “ҳижома” сўзи «ал-ҳажм» ўзагидан келиб чиққан бўлиб, у «сўриб олиш» деган маънони англатади. Ҳижома, яъни қон олдириш қадимдан касалликларни даволашда асосий воситалардан бири ҳисобланган. 

Қон инсон организмининг энг муҳим элементларидан бири. У тўқималарга кислород етказишда ва моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Бироқ ҳар ким ҳам организмдаги қон бир жойда туриб қолишини, вена, артерия томирларида қоннинг маълум бир қисмигина оқишини билмайди. Киши ҳаракатсиз ҳолатида қон «қарий бошлайди», ўзининг сифатини йўқотади, қолаверса, нотўғри овқатланиш, ҳавонинг ифлосланиши, стресслар натижасида барча ёмон моддаларни ўзига шимиб олади. Ҳижома ана шу «чиқит»лардан қутулишда ёрдам беради.

Қон олдириш қуйидаги хасталикларда тавсия этилади: простатит, бўйин ва елкадаги оғриқлар, жинсий заифлик, қон босими ошиши, иммунитет сусайиши, бавосил, бош оғриғи, бепуштлик, сил, юрак хасталиклари, қандли диабет, камқонлик, ревматизм, кўз нури хиралашиши, глаукома, гайморит ва бошқалар.

Қон олдирилгач, организм янги қон ишлаб чиқаради. Бу эса киши саломатлигини яхшилаб, кўпгина касалликларни даволашга кўмак беради.

Қон олишнинг бир неча усуллари бор. Масалан, қортиқ қўйиш, наштар уриш, игна (шприц) ёрдамида олиш, зулук солиш ва ҳоказо. Булар ичида энг фойдалиси зулук солишдир.

Зулукни қарийб уч минг йилдан бери табиблар турли касалликларга даво сифатида ишлатиб келишмоқда. Абу Али ибн Сино ҳам зулук билан даволашга алоҳида эътибор қилиб, ўзининг «Тиб қонунлари» китобида зулук солдиришнинг афзалликлари, тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берган.

Зулукнинг 270 та тиши бор ва у тишлари остидаги гирудин моддасини инсон танасига юбориш орқали қонни суюлтиради, кислород билан тўйинтиради, юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Натижада, танадаги лимфа безлари қуввати ошади ва иммунитет кучаяди.

Зулук сўлагида 100 хилдан ортиқ ферментатив модда мавжуд. Улар инсон танасида қон айланишини яхшилаш билан бирга тўпланиб қолган ёғларни эритади, терини майинлаштиради, ортиқча вазндан халос қилади.

Зулук қон сўриш пайтида сўлаги таркибидаги биологик фаол моддани тўқималарга юбориб, организмда модда алмашинувини яхшилайди. Унинг сўлаги таъсирида теридаги, ички аъзолардаги майда қон томирларида қон айланиши яхшиланади. Натижада, бош миянинг фаолияти жонланади.

Зулук антисептик хусусиятга эга бўлгани учун тери касалликларини даволашда у кенг қўлланади.

Бундан ташқари, зулук қўйиш ёрдамида инфаркт, стенокардия, гипертония, бавосир,кўз, бурун, томоқ, қулоқ, тиш, милк касалликларини, урологик, гинекологик хасталикларни даволаш мумкин. Шуниндек, қон олиш ёрдамида ўпка, жигар, ўт пуфаги шамоллаши, неврология, нефрит, атеросклероз, сурункали простатит муолажа қилинади.

Бир йилда ёки олти ойда бир зулук солдирган кишилар нисбатан камроқ касалликларга чалинадилар. Зулук фақат беморларга қўйилмайди. Соғлом одам ҳам йилига бир марта зулук солдириб турса, саломатлиги янаям мустаҳкамланади.

Қадимда зулук муолажаси, асосан, баҳор, куз фаслларида қўлланган. Ҳозирги замон олимлари олиб борган илмий-амалий тажрибаларда аниқланишича, йилнинг исталган фаслида зулук қўйиш мумкин.

Мумкин бўлмаган ҳолатлар

Агар кишида зулук сўлагига аллергия бўлса, камқонлик, қон ивишида муаммолар аниқланса зулукдан фойдаланиш ман этилади. Ҳижома усулида эса мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. Ҳижома муайян бир дарддан фориғ бўлиш мақсадида қилиниши керак.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.8
t
×