Шифокор калтаклангани акс этган видео бўйича ИИВ изоҳ берди (видео)

Жамият 22763
image

Ижтимоий тармоқларда ҳижобли аёлнинг эри шифокорни калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат тармоқнинг бир қанча фаоллари томонидан гўё Ўзбекистонда содир бўлгандек талқин қилинган. Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистонда эмас, балки Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳрида содир бўлган. 

Хонадаги кузатув камерасида ёзиб олинган лавҳага кўра, шифокор ҳижобли аёлни текширгани учун эри тиббиёт ходимини калтаклаб кетган.

“Ижтимоий тармоқ фаолларидан Ўзбекистонда содир этилган, деб тарқатаётган маълумотларини тўғирлаб, текшириб, сўнг каналларига жойлашларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 949
Рейтинг: 3
t
×