Ҳиндистондаги коронавирус беморлари шифохонасида ёнғин содир бўлди. 10 киши ҳалок бўлган 

Олам 1685
image
-

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жойлашган "Sunrise Hospital" COVID касалликлари шифохонасида ёнғин юз берди. Натижада ўн киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Times of India".  

Ёнғин кеча, 25 март куни кечқурун бошланган. Шифохонадан 76 киши эвакуация қилинган. 

Тонгга яқин эса яна бир ёнғин содир бўлган. 

Аслида, шифохона "Dreams Mall" савдо марказининг учинчи қаватида жойлашган бўлиб, муассаса маъмуриятининг таъкидлашича, ёнғин дўконлар жойлашган биринчи қаватдан бошланган, аммо унинг тутуни палаталарга етиб келган. 

Шифохона вакилларининг сўзларига кўра, қурбонлар орасида ёнғин бошланишидан олдин вафот этган иккита касал бемор ҳам бор. 

Мумбай мэри Кишори Педнекар содир бўлган ҳодиса бўйича пухта текширув ўтказилишини ваъда қилган. 

У савдо марказида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасини илк бор кўраётганини таъкидлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.9
t
×