Ҳиндистонда 20 дан зиёд кишини чақмоқ уриб ўлдирди

Олам 4801
image

Бугун, 25 июнь куни Ҳиндистоннинг Бихар штатида кучли момақалдироқ пайтида камида 22 кишини чақмоқ уриб ўлдирди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий фавқулодда вазиятлар агентлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ҳамда болалар ҳам бор.

Ҳиндистон Метеорологик бюросининг маълумотларига кўра, яқин уч кун ичида Ассам, Аруначал-Прадеш, Бихар, Мегхалая, Сикким ва Ғарбий Бенгалия штатларида кучли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда сув тошқини ҳам мумкин.

Бихар штати расмийлари маҳаллий ҳокимият ва аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Каркарали туманида чақмоқ уриши натижасида 69 та от ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×