Ҳибсга олинганларнинг гапирмаслик ҳуқуқи Конституция билан мустаҳкамланмоқда
Жамият
−
09 Март 2023 5867 2 дақиқа
Ўзбекистонда ҳибсланган шахсларнинг сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши Конституция билан мустаҳкамланиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов сўз очди.
Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, “Хабеас корпус” институти кўламини янада кенгайтириш мақсадида шахсни 48 соатдан ортиқ суднинг қарорисиз ушлаб туриш мумкин эмаслиги, телефон сўзлашувларини эшитишга ва тинтув ўтказишга фақат суд рухсат берсагина амалга оширилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Шу билан бирга, ушланган шахсга сукут сақлаш ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда ушлаб туриш асослари содда тилда илк сонияларданоқ тушунтирилиши, шунингдек ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма беришга мажбур эмаслиги каби “Миранда” қоидалари Конституция даражасида белгиланмоқда.
“Бу қоидалар инсонни ноҳақ жиноий таъқибдан, айрим тергов органларининг ноқонуний ҳатти харакатларидан ҳимоя қилади. Ва эътибор беринг, ушбу қоидалар фақатгина соҳавий қонунларда эмас, балки айнан энг олий ҳужжат – Конституцияда белгиланмоқда”, дейди булар бўйича тушунтириш берган депутат Жаҳонгир Ширинов.
Шунингдек, қайд этилишича, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини ошириш, уларнинг прокурорлар билан тенг тортишувчанлик принципи асосида фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.
“Эътибор беринг! Прокуратурага оид конституциявий нормалар қандай алоҳида бобда акс эттирилган бўлса, худди шундай Конституциямизга адвокатурага бағишланган янги боб киритилмоқда”, дейди Ширинов.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь