Ҳайит намози вақтлари эълон қилинди
Жамият
−
02 Июнь 37646 2 дақиқа
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намози вақтларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республика ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент шаҳри 05:10
Тошкент вилояти 05:10
Сирдарё 05:20
Жиззах 05:20
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:25
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:30
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Республикаси 05:50
Билдирилишчиа, ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан 6 июнь – жума, 7 июнь – шанба ва 8 июнь – якшанба кунлари дам олиши белгиланганди.