Ҳасанбой Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
21 Апрель 2019
3928Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун дастурини ўзбекистонлик боксчилардан Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бошлаб берди.
-52 килограмм вазн тоифасида иштирок этётган Дўсматов дастлабки жангини бутанлик Тенсин Другйелга қарши ўтказди. Тажриба бобида Другйелдан анча устун бўлган Ҳасанбой рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг номдор вакили Исроил Мадримов 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида дастлабки жангини ўтказиб, ғалабага эришганди. Бу босқичда унинг рақиби вьетнамлик Трунг Ву бўлди. Рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилган Исроил ҳеч қандай қийинчиликсиз кейинги давра йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
Кундузги дастур, 12:00 дан сўнг:
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Сажжар Каземзадапоштири (Эрон) (А рингда)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов - Брижеш Ядав (Ҳиндистон) (B рингда)
-51 кг: Фарангиз Ҳошимова - Назим Кизибай (Қозоғистон) (А рингда, аёллар)
Кечки дастур, 16:00 дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов - Аҳмад Насим Ҳуссайн (Яман) (B рингда)
-60 кг: Райҳона Қодирова - Пунам Равал (Непал) (А рингда, аёллар)
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь