Ҳасанбой Дўсматов Таиландда жанг ўтказди

Спорт

image

Ҳаваскор боксда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун, 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида IBA Champions Night (Чемпионлар оқшоми) турнири доирасида испаниялик Мартин Молина Сальвадорга қарши жанг қилди. 

Проф бокс қоидалари асосида 3 дақиқадан 5 раундга мўлжалланган мазкур тўқнашув тўлиқ давом этди. -51 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи барча раундларда рақибидан тўлиқ устун келди ва ҳакамларнинг якуний қарори билан ғолибликни қўлга киритди. Ҳасанбой ушбу ғалабаси орқали 10 минг доллар пул мукофоти ва IBA'нинг махсус чемпионлик камарига ҳам эга чиқди. 

Шунингдек, бугун Ҳасанбойдан ташқари яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи, Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам турнир ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Улар қуйидаги рақибларга қарши жанг қлади.

-63 килограмм вазн тоифасида Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) – Муҳаммадсобир Базарбай Уулу (Қозоғистон);
-71 килограмм вазндаги Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) – Дулат Бекбауов (Қозоғистон).


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов IBA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг