Ҳар бир маҳалланинг ҳудудий чегараси кўрсатилган электрон база жорий этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

  • ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси; 
  • ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси; 
  • давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;
  • фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

2021 йил  1 апрелдан:

Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;

давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини  ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади. 

Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг