“Ҳамма рақсга тушсин”. Абдураҳмонов андижонликларни ноғорасига ўйнатмоқчи

Жамият

image

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганларга “Андижон полкаси”га ҳар куни рақсга тушишни буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари имзолаган ҳужжатда белгиланган. 

Ҳоким топшириғига асосан “Андижон полкаси” куйи яратилганининг 100 йиллиги ва шу номдаги халқ рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан барча ташкилот, муассаса, умуман олганда ўзини андижонликман деб билганлар бутун жамоаси, ҳамкасблари билан “Андижон полкаси”га рақсга тушишни одат қилиш буюрилган ва “Андижон полкаси” ойлиги эълон қилинган.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган барча жамоат транспортларида, савдо дўконларида, бозорларда, меҳмонхоналарда, авто ва темир йўл вокзалларида ҳамда бошқа одамлар гавжум бўлган барча ҳудудларда турли челленжлар ва флешмоблар ташкил қилиш орқали рақс оммалаштириш зарурлиги белгиланган. 

Бу ҳам етмагандек, тадбирларнинг фото ва ёзма ахбороти ҳар ҳафта вилоят ҳокимлигининг туризм котибиятига тақдим этиш сўралган.

Ҳозирда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати челленжлардан олинган фото, видеоларни Telegram'даги каналга жойлаштириш билан банд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг