ҲАМАС Исроилни проковациялар масаласида огоҳлантирди – ОАВ

Олам 5667
image
-

Исроил босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудида яқинлашиб келаётган яҳудий байрамлари муносабати билан янги провокациялар уюштириши мумкин. Бу ҳақда ХАМАС ташкилоти раҳбари Холид Машаль шундай огоҳлантириш билан чиқди, дея хабар бермоқда “Anadolu” агентлиги.

“Сионистлар ҳали ҳам кун тартибида, мен халқимизни огоҳлантираман, уруш ҳали тугамаган. Келгуси байрамларда кўпроқ рейдлар ўтказилиши кутилмоқда”, дейди ҳаракат вакили “Ал-Ақсо” телеканалига.

Машаль, Фаластин халқи Қуддуснинг этник харитасини ўзгартиришга, шунингдек, Ислом зиёратгоҳининг вайрон бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаган.

Сионистларга Ақсода ҳеч қандай диний ва сиёсий васийликка рухсат берилмайди, деган у.

“Биз бутун Фаластинни шимолдан жанубгача, дарёдан денгизгача ушлаб турамиз. Қисман ёки вақтинчалик ечим йўқ, биз бутун Фаластин ерлари билан боғланганмиз. Агар биз майдонларда бирлашган бўлсак, фақат сиёсий бирликни таъминлаш қолади. Бундай ҳолатда сиёсий ва маъмурий муваффақиятга эришиш лозим”, дейди Машаль.

Фаластин раҳбариятига мурожаат қилган Машаль, Фаластин сиёсий тизимини, хусусан, Фаластин Озодлик Ташкилотини бирлаштириш ва бу борадаги ишларни амалга оширишга чақирди.

Шунингдек, у ҳам Фаластин етакчиларига суиқасд уюштирилганини истисно этмади.

"Раҳбарларни ўлдириш маънавиятни ўлдирмайди, фақат уни кучайтиради", дея қўшимча қилган Холид Машаль.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 3
t
×