Ҳафта охирида ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ 14158
image

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат фони шу куннинг меъёрий қийматларига яқин бўлади ва 32-35 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 33-35 даражани ташкил этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 590
Рейтинг: 3
Теглар
t
×