Ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

11-13 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Республика ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин чекинади ва ҳафта ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиққача, кундуз кунлари 9-12 даража илиққача кўтарилади.

14 январда Ўзбекстон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 2-4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-5 даражага юқори бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида баъзи жойларда туман кузатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made