Ҳафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда бир ҳафта мобайнида кузатилиши кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

14-15 декабрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғади.

Республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади, бу иқлимий меъёрдан 7-9 даражага пастдир.

16 декабрдан 18 декабргача антициклоннинг совуқ периферияси кучсизланиб, шимоли-шарққа чекина бошлайди. Шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб иқлимий меъёрларга яқинлашади. 18 декабрга келиб, совуқ кечаси 0-2 даража совуққача кучсизланади, кундузи эса ҳаво 7-10 даражагача исийди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг