Ҳафта давомида совуқ ҳаво давом этади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
04 Октябрь 2021
8643Эртага, 5 октябрь куни кўпчилик вилоятларда текис ҳарорат фонида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади. Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
6 октябрь куни ушбу ҳаво массаси республиканинг марказий ва шарқий туманларига таъсир этади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво массалари Фарғона водийсига ўтиши даврида ёмғирлар жадаллиги кучаяди, ушбу ҳудудда бироз ёмғир ёғиб ўтади.
5-6 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 13-15° илиққача пасаяди.
Чоршанба куни ёмғир ёғади, ҳудудларнинг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат яна 17-20° илиққача кўтарилади. Ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Фарғона водийсида ва фақат эрталаб сақланиб туради.
Аммо қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво узоқ давом этмайди. 8 октябрь пайшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қирғоғидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати яна 13-15° илиққача пасаяди.
Айрим кунларда ҳароратнинг кўтарилишига қарамай, ўртача бу ҳафта ушбу давр меъёридан 5-7° га совуқроқ бўлади.