Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ 19005
image
-

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон натижасида 23-28 даража атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 10-13 даражани ташкил этади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан чекинишни бошлайди ва ҳаво 28-30 даражагача исийди.

14 сентябрдан ва иш ҳафтасининг охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 12-17 даража, кундуз кунлари 29-34 даража атрофида бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1023
Рейтинг: 3
Теглар
t
×