Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ 3739
image

Гидрометеорология хизмати маркази 18-21 ноябрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

18-19 ноябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир (ёмғир, қор), 21 ноябрда эса жойларда қор ёғади. Ғарбий шамолнинг тезлиги 7-12 м/с, 20 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18–20 ноябрь кунлари тунда ҳарорат -2...-7 даража, 21 ноябрь -5...-10 даража, 18-19 ноябрь кундузи +5...+10 даража, 20–21 ноябрь кунлари 0...+5 даражагача тушади.

Бухоро ва Навоий вилояти

18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёғингарчилик кузтилмайди, 20-21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин(ёмғир, қор). Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 19 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража, 20 ноябрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража, 21 ноябрь кечаси ва кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёнингарчилик кутилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. 21 ноябрда эса жойларда ёмғир қорга ўтиши мумкин. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-19 ноябрь кунлари ҳарорат 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 20 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрь кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти

18-19 ноябрь кунлари қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир қорга ўтиши мумкин. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-19 ноябрь кунлари ҳарорат +2...+7 даража,  кундузи +12...+17даража, 20 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти

18-20 ноябрь вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 21 ноябрда ёмғир ёғиши ва қорга ўтиши мумкин. 21-ноябрь ғарбдан секундига 7-12 м/с тезликда шамол эсади 15-20 м/сгача кучаяди. 18-20 ноябрь кунлари ҳарорат 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража, 21 ноябрда +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади

Республиканинг тоғли ҳудудлари

18-19 ноябрь кунлари қисман булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмаяпти. 20-21 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади ва баъзи жойларда кучаяди. Ғарбий шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, 20-21 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. 18-20 ноябрь кунлари тунда ҳарорат -2...+3 даража, 21ноябрда -5...-10 даража, кундузи 18–19 ноябрда +7...+12 даража ва 20-21 ноябрь кунлари -3...+2 даража бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×
×