Ҳафта давомида бизни қуруқ ва иссиқ ҳаво кутаётгани маълум бўлди
Interesting
−
03 August 2020 9504 1 minute
Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, июль ойининг охири ва августнинг илк кунларида кузатилган ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг шу ҳафта бошидан республикада об-ҳаво яна қуруқ, асосан кам булутли ва иссиқ бўлади.
Кечаси ҳарорат 20-23 даража атрофида, кундузи 36-39 даражагача кўтарилади. Бундай об-ҳаво одатда август ойининг биринчи ярмида кузатилади.
Фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудлари Волгабўйи устида шаклланган баландликдаги циклон билан боғлиқ бўлган нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, 4-5 августда шамолнинг тезлиги 15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бу ҳудудларда 30-33 даража атрофида бўлади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August