Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
04 Октябрь 18637 2 дақиқа
Ўзгидромет 6-9 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 6 октябрда 17-22 даража бўлади, 7-9 октябрда 20-25 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8 октябрда 5-10 даража, 9 октябрда 8-13 даража, кундузи 6 октябрда 20-25 даража, 7-9 октябрда 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 6 октябрда 20-25 даража бўлади, 7-9 октябрда 24-29 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.