Ҳабиб ва Фергюсон октагондан олдин журналистлар қаршисига чиқади
Спорт
−
27 Февраль 2020
6889UFC бўйича йил жанги дея таърифланаётган Тони Фергюсон ва Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасидаги тўқнашув санаси маълум бўлди. UFC Нурмуҳамедов ва Фергюсон ўртасида бўлиб ўтадиган жанг олдидан биринчи матбуот анжумани ўтказилиш санаси маълум қилди.
Таъкидланишича жангчилар иштирокидаги матбуот анжумани 6 март куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон аввалроқ октагонда учрашишлари керак эди. Аммо, ўтказилиши керак бўлган ушбу жанг айрим сабабларга кўра 4 маротаба қолдирилди.
Айни пайтда икки спортчи ҳам бўлажак жанг учун АҚШда тайёргарлик олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг шу йилнинг 18 апрель санасида Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси