Ҳабиб UFC’нинг барча рейтингларидан четлатилди 

Спорт

image

UFC спорт ташкилоти россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовни барча рейтингларидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда чемпионат веб-сайтида маълум қилинган.

Ҳабиб вазн тоифасидан қатъи назар UFC рейтингида биринчи ўринда турар эди. Энди бўлса, америкалик жангчи Жон Жонс ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Енгил вазн тоифасида чемпионлик унвони эса очиқ қолдирилган. Бу унвон ҳам Ҳабибга тегишли эди.

Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов 2018 йилда Эл Яквинтани мағлубиятга учратиб, енгил вазн тоифасида чемпионликка эришган эди. Шундан сўнг уч маротаба, аниқроғи Конор Макгрегор, Пуарье ва Гэтжига қарши жангларда чемпионлик титулини муваффақиятли ҳимоя қилган.

2020 йилнинг кузида америкалик жанги Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, Ҳабиб фаолиятини якунлашга қарор қилди.

32 ёшли Ҳабиб фаолияти давомида 29 маротаба октагонга кўтарилиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган: 29 жанг, 29 ғалаба.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3058

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг