Ҳабиб собиқ UFC чемпионини шогирдликка олмоқчи

Спорт 14674
image
-

Аралаш жанглар бўйича чемпионатнинг (UFC) енгил вазн тоифасидаги умумий рейтинги етакчиси россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик жангчи Люк Рокхолдни шогирдликка олмоқчи. Бу ҳақда собиқ UFC чемпиони Люк Рокхолднинг ўзи ОАВга маълум қилган.

“Ҳабиб мураббий вазифасини ўз зиммасига олмоқчи. У менинг Октагонга қайтишимда муҳим роль ўйнамоқчи ҳамда йил мураббийи унвонига сазовор бўлишни ва отасининг изидан боришни истайди. Унинг отаси зийрак ва жанг санъатини яхши биларди”, дейди Рокхолд

Маълум бўлишича, Люк Рокхолднинг ўзи ҳали бу таклиф бўйича бир қарорга келмаган.

Люк Рокхолд аралаш жанг санъатида 16 ғалабага эришган ҳамда беш марта мағлубиятга учраган.

Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов 2020 йилнинг кузида америкалик жанги Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, истеъфога чиқишга қарор қилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 771
Рейтинг: 2.9
t
×