Ҳабиб Конорга қарши реванш жанг ўтказади(ми?)

Спорт 3890
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши реванш жанг ўтказишга рози бўлди. Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдул-Азизнинг сўзларига кўра, агарда Макгрегор Жастин Гэтжига қарши жангда ғалаба қозонса, Ҳабиб Конорга қарши октагонга чиқиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор сўнгги бор UFC 246 турнирида Дональд Серронга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор 2018 йили 6 октябрь куни Лас-Вегасда жанг ўтказган. Ўша жангда Нурмуҳамедов ғалаба қозонган эди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 2.9
t
×