Украиналик футболчилар Макронга россиялик спортчилар бўйича талаб билан чиқди

Спорт

image

Украина ўсмирлар футбол терма жамоаси Франция Президенти Эммануэль Макрон, Париж мэри Анн Идальго, Франция Спорт вазири Амели Удеа-Кастере ва 2024 йилги Олимпиада ўйинлари ташкилотчиларига россиялик спортчиларни мусобақадан четлаштириш юзасидан мурожаат хатини имзолади. Бу ҳақда “ua.tribuna.com” хабар берди.

Хусусан, футбол бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган Украина U-21 терма жамоасининг қуйидаги футболчилари мурожаатга ўз имзосини қўйди:  Михаил Мудрик, Руслан Нешерет, Александр Сирота, Максим Таловеров, Иван Желизко, Алексей Сич, Богдан Вьюнник, Константин Вивчаренко, Даниил Сикан, Владислав Ванат, Анатолий Трубин, Александр Назаренко, Максим Брагару, Владимир Бражко, Дмитрий Криськив, Олег Очеретько, Георгий Судаков, Кирилл Фесюн, Кирилл Сигеев, Даниил Алефиренко, Николай Михайленко, шунингдек, бошқа футболчилар ва жамоа мураббийлари.

Хатда айтилишича, Олимпиада ўйинларига лицензия олган айрим нейтрал россиялик спортчилар, хусусан Владислав Ларин, Заурбек Сидаков ва Заур Угуевлар, шунингдек, Олимпия ўйинларига киришга яқин бўлган бир қатор спортчилар Россия-Украина урушини қўллаб-қувватламоқда.

Маълумот ўрнида, 8 декабрь куни Халқаро Олимпия қўмитаси Париж мезбонлик қиладиган Олимпиадага ўз спорт турлари бўйича йўлланмани қўлга киритадиган Россия ва Беларусь спортчилари нейтрал мақомда баҳсларда қатнашишига рухсат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Эммануэль Макрон Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг