Лавров Ўзбекистонга келди

Жамият

image

Кеча, 27 июль куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Лавровни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов ва яна бошқа расмийлар кутиб олган.

Россия ТИВ раҳбари эртага, 29 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

847

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг