UEFA ҳам Россияга қарши санкцияларни бошлади
Спорт
−
24 Февраль 2022
17783Украинага қарши ҳарбий тажовуз туфайли Россия Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Европа футбол иттифоқи (UEFA) аллақачон Санкт-Петербург ўрнини боса оладиган ареналар рўйхатини тузиб бўлган. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Рўйхатга Рим, Мюнхен, Париж, Амстердам ва Барселонадаги стадионлар киритилган.
Шунингдек, футбол бўйича Украина чемпионати ҳам тўхтатилди. Журналистларнинг фикрича, UEFA Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишни ва Россияга ҳарбий босқин учун жорий этиладиган санкцияларга амал қилишни режалаштирмоқда.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси