Юлдуз Усмонованинг оиласи оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
06 Ноябрь 2021 134880 1 дақиқа
Ўзбекистон халқ артисти, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳибаси Юлдуз Усмонова оиласида оғир жудолик. Хонанданинг онаси Раҳима ая Усмонова бугун, 6 ноябрь куни 95 ёшида вафот этди.
Раҳима ая пойтахт Тошкентда истиқомат қилиб келаётган эди. Марҳума эртага, 7 ноябрь куни ўзи туғилиб-ўсган Марғилон шаҳрига дафн этилади.
QALAMPIR.UZ жамоаси номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь