Коронавирусга чалинганлар бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди
Жамият
−
10 Октябрь 2021
76512021 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178259 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 425 кишида коронавирус аниқланган, 3 нафар бемор вафот этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 14 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 96 нафари Тошкент вилоятида,
- 169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
- Андижон вилоятида 16 нафар,
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Жиззах вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 18 нафар,
- Самарқанд вилоятида 33 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
- Фарғона вилоятида 26 нафар,
- Хоразм вилоятида 15 нафар,
- Тошкент вилоятида 102 нафар,
- Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 173641 (+475) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1269 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси