Диетолог кимларга кўк чой мумкин эмаслигини айтди
Саломатлик
−
29 Сентябрь 2021
20442Кўк чой тетиклантирувчи ичимликлардан бири ҳисобланади, лекин баъзи турдаги одамларга уни ичиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда диетолог Светлана Фус маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кўк чой антиоксидантларга, B гуруҳи витаминларига, минерал тузларга, танин ва кофеинга бой. Ичимлик тозаловчи ва бактерицид вазифасини бажаради.
“Бироқ, баъзи ҳолларда, кўк чой соғликка зарар етказиши мумкин. Масалан, ҳомиладор аёллар кўп чой ичмасликлари керак, чунки унинг таркибида кофеин бор. Худди шу сабабга кўра, уни глаукома ва гипертонияда ҳам истеъмол қилмаслик керак”, дейди мутахассис.
Таъкидланишича, кўк чой таркибидаги танин организмдаги темир даражасига, шунингдек кальций ва магнийнинг сўрилишига салбий таъсир қилади. Шу муносабат билан, мутахассис кўк чойни овқат билан эмас, балки бир соатдан кейин ичишни тавсия қилган.
Шунингдек, ичимликни ўн икки бармоқли ичак яраси ёки касаллиги билан оғриганлар ичмаслиги кераклиги айтилган.
Фус чойни эҳтиёткорлик билан танлаш муҳимлигини ҳам таъкидлаган. У музли чой таркибида кўплаб зарарли моддалар борлигини эслатган. Диетолог чойнинг кундалик нормаси уч-тўрт финжон эканини айтган.
LiveБарчаси