Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 нафарга ортди
Жамият
−
29 Март 2020
26664Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 11 нафарга ошиб, 144 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун, 29 март куни тонгда касалланганлар 29 нафарга кўпайиб, 133 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси