Покистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 10 июнь куни Покистон армиясининг Ми-17 ҳарбий вертолёти Музаффаробод яқинида ҳавога кўтарилаётган вақтда ҳалокатга учради. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда PTV телеканали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган. Қулаш оқибатида омон қолганлар йўқ. Қутқарув ва қидирув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳозирги вақтда ҳарбийлар ҳалокатнинг аниқ тафсилотларини ўрганмоқда.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш учун махсус комиссия тузилган. У вертолётнинг қулашига айнан нима сабаб бўлганини аниқлайди. Покистон армияси ва мудофаа кучлари бош қўмондони фельдмаршал Осим Мунир, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам содир бўлган воқеадан чуқур қайғуда эканини маълум қилган. У ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиб, мамлакат уларнинг хизмати ва фидоийлигини юксак қадрлашини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучларига қарашли вертолёт Англиянинг жануби-ғарбидаги Девон графлигида ҳалокатга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон ҳарбий вертолёт Ми-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг