Тошкентдаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълу қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Spark автомашинаси Чилонзор туманида тўхтатилиб, текширилган. Унинг салонида 15 дона капсулада “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлган.

Сўнгра, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дориларни сотган 1991 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган. Аниқланишича, мазкур фуқаро Чилонзор туманидаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилган бўлиб, ушбу манзилдан 955 гр ва 538 дона “Прегабалин”, 227 гр ва 28 дона “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” ҳамда синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзор нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг