Саидов Мирзиёевнинг мактубини Саудия шаҳзодасига топширди

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Саудга топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Мактуб Ар-Риёддаги музокаралар чоғида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол Сауд орқали топширилган. 

Ташриф давомида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдужалил Ал-Саиф билан учрашув ўтказилган. Унда инвестициявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Қолаверса, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим Муҳаммад Ал-Будайвий билан ҳам музокаралар бўлиб ўтган. Томонлар Кўрфаз ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, иккинчи саммитга тайёргарлик кўриш ва кўп томонлама алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, учрашувда хавфсизлик соҳасидаги долзарб халқаро ва минтақавий масалалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилган. Кенгаш бош котиби аъзо давлатларни қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони мактуб Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг