Норинда сифатсиз дорилар сотган “тадбиркор” ушланди

3-саҳифа

image

Норин туманида ноқонуний тартибда дорихона очиб, унда сифати тўғрисида маълумот бўлмаган дорилар савдоси билан шуғулланётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот берди. 

Маълум қилинишича, Норин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. тегишли тартибда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан “Бўстон” МФЙ ҳудудида дорихона очиб, уни юритган. Бундан ташқари фуқаро ушбу дорихонада сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 140,9 млн сўмлик 1 197 турдаги 29 289 дона дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Манбанинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1863-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тадбиркор Норин сифатсиз дорилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг