CHERY TIGGO V 2026 йилги Auto China кўргазмасида илк бор намойиш этилди

Бизнес

image

Шу йилнинг 24 апрель куни Пекинда "Auto China 2026" 18-халқаро автосалони очилди. CHERY асосий янгиликлардан бири – TIGGO V’ни тақдим этди. Бу TIGGO туркумидаги реал шароитда фойдаланиш сценарийларини ҳисобга олган ҳолда яратилган биринчи трансформацияланадиган кўп функцияли кроссовердир. Модель бренднинг универсал транспорт сегментидаги иштирокини кенгайтирмоқда ҳамда кундалик ҳаёт учун янада мослашувчан ва амалий ечимларни таклиф этмоқда.

"CHERY" бренди бош директори Жефф Чжан компаниянинг барча инновациялари "For Family" ("Оила учун") фалсафасига таянишини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу шунчаки шиор эмас, балки ҳар бир сафарни хавфсиз, қулай ва хотиржам қиладиган техникани яратиш бўйича стратегик мажбуриятдир. TIGGO V ушбу ёндашувнинг яна бир тасдиғи ҳисобланади.

Номланишдаги "V" ҳарфи учта асосий тамойилни акс эттиради:

  • Versatility (универсаллик) – кроссовер, минивен, кемпер ва пикап хусусиятларининг уйғунлиги;
  • Value (қиймат) – турли ҳаётий вазиятларга мослашиш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш;
  • Victory (олға ҳаракат) – мақсадлар ва янада яхшироқ ҳаёт сифати йўлидаги қўллаб-қувватлаш рамзи.

Битта автомобиль – уч хил формат

TIGGO V бир вақтнинг ўзида уч хил транспорт турининг функцияларини бирлаштиради: SUV, MPV ва Pickup. Автомобиль универсал кузов конструкцияси, пухта ўйланган ички макон, юқори даражадаги қулайлик ва кенг қамровли ҳимояни таклиф этади. Бу бренднинг "For Family" концепцияси ва "2030 йилгача 10 миллион оила" дастури ишга туширилгандан кейинги биринчи моделидир.

SUV формати: ишонч ва ҳимоя Кундалик фойдаланиш жараёнида TIGGO V шаҳарда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўзини бир хил ишонч билан ҳис этган ҳолда ишончли кроссовер сифатида намоён этади. Дизайнерлар ўзига хос "йўлбарс" эстетикасидан фойдаланишган: ифодали олд қисм, радиаторнинг V-симон панжараси ва LED оптикаси.

Муҳандислар ҳимоя қисмига алоҳида эътибор қаратдилар: конструкциянинг 76 фоизигача юқори мустаҳкам пўлат ва алюминийдан иборат бўлиб, муҳим соҳалари янада кучайтирилди. ADAS комплекси фронтал тўқнашув тўғрисида огоҳлантириш (FCW), автомат тарзда фавқулодда тормозлаш (AEB), шунингдек, автомат тарзда ва масофадан автотураргоҳга жойлаштириш тизимларини (APA ва RPA) ўз ичига олади. Бу ечимлар ҳайдовчига йўлдаги вазиятни ишончлироқ назорат қилишга ёрдам беради.

MPV формати: кенглик ва қулайлик Кўпроқ жой керак бўлган ҳолларда, модель осонгина минивенга айланади. Ғилдирак базаси 2800 мм га етади, салон эса тўлиқ 3 та қаторга эга 7 кишига мўлжалланган.

Асосий параметрлар:

  • ички баландлиги – 1297 мм;
  • қаторлар орасидаги масофа – 1719 мм гача;
  • иккинчи қатор 380 мм оралиғида созланади.

Ўриндиқларнинг мослашувчан трансформацияси уларни тўлиқ ётоқ жойига айлантириш имконини беради. Ички қисмида майда-чуйдалардан тортиб, йўл анжомларигача сақлаш учун 42 та махсус жой ажратилган. Ҳар бир қатор учун алоҳида дефлекторлар, икки ҳудудли иқлим назорати ҳамда чанг ва ёқимсиз ҳидларни самарали ушлаб қоладиган N95 (PM0.3) даражасидаги фильтрга эга ҳаво тозалаш тизими қулайликни таъминлайди.

PUP формати: максимал даражадаги қулайлик Катта ҳажмли юкларни ташиш ва фаол дам олиш учун TIGGO V трансформациянинг яна бир вариантини таклиф этади. Орқа қисмдаги тез ва осон ечиладиган тўсиқ кузов конфигурациясини тезда ўзгартириш ва фойдали ҳажмни ошириш имконини беради.

Юкхонанинг кенг очиладиган эшиги ва йиғиладиган ўриндиқлари техника, юк ёки сайёҳлик анжомларини юклаб олишни осонлаштиради. Ишлаб чиқарувчи, шунингдек, қўшимча ишланмаларсиз имкониятларни кенгайтирувчи махсус аксессуарлар – том қисмидаги чодир-палаткалар, совитгичлар ва ҳимоя қопламаларини таклиф этади.

Технология ва самарадорлик

TIGGO V олтинчи авлод Chery Super Hybrid (CSH) гибрид тизими билан жиҳозланган. У шаҳарда ҳам, катта йўл трассасида ҳам ёки тўлиқ юкланган ҳолатда ҳам барқарор тортиш кучи ва ишончли тезланишни таъминлайди.

Ёнилғи сарфи:

  • PHEV версияси – 6 л/100 км дан бошлаб;
  • Ички ёнув двигатели версияси – 7,84 л/100 км.

Клиренс баландлиги 220 мм га етади. Ҳаракатланадиган йўлнинг чуқурлиги гибрид версияда 700 мм гача, бензинли версияда эса, 650 мм гача бўлади. Юқорига кўтарилиш бурчаги 30° гача бўлиб, бу турли хил йўл қопламаларида ишончли ҳаракатланиш имконини беради.

Муҳандислар осма тизимини мувозанатни сақлай оладиган тарзда созлашди: асфальт қопламали йўлда автомобиль равон ва шовқинсиз ҳаракатланади, мураккаб участкаларда эса, барқарор ва олдиндан билиш мумкин бўладиган даражада юради.

Глобал келажак сари қадам

TIGGO V илк намойиши CHERY’нинг жаҳон бозорида ривожланишида муҳим босқич бўлди. Янги модель компаниянинг фойдаланувчиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига йўналтирилган универсал транспортни яратиш йўлини акс эттиради.

Ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг глобал тизими туфайли бренд хавфсизлик, қулайлик ва функционалликни уйғунлаштирган ҳолда амалий технологияларни жорий этишда давом этмоқда. Келажакда CHERY оилавий мобиллик йўналишини ривожлантириш ва ҳар бир сафарни янада қулай, ишончли ва пухта ўйлаб қилинадиган ечимларни таклиф этишни мақсад қилган.

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – ADM компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Доимий алоқа телефони: +998712765555

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

CHERY TIGGO V 2026 Auto China 2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар