Пезешкиён Эрон ва АҚШ музокараларининг бошланиши учун муҳим шартни айтди
Олам
−
26 Апрель 10742 1 дақиқа
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларни қайта тиклаш учун муҳим шартни айтди. Бу ҳақда у “Press TV”га берган интервьюсида сўз очди.
У Покистон Президенти билан суҳбат чоғида Вашингтоннинг ҳаракатларида зиддият борлигини таъкидлаган. Пезешкиённинг фикрича, АҚШ бир томондан Эронга босим ўтказишда давом этмоқда, бошқа томондан эса дипломатик музокараларга тайёр эканини билдирмоқда.
Унинг айтишича, АҚШнинг душманона чораларини давом эттириши, жумладан денгиз блокадаси, сиёсий йўл билан келишувга эришиш ҳақидаги баёнотларга зид келади. Шу сабабли, бундай шароитда можарони ҳал қилиш қийинлашади.
Пезешкиён шунингдек, агар АҚШ босимни давом эттирса, томонлар ўртасида ишончни тиклаш ва музокараларда олдинга силжиш жуда мураккаб бўлишини таъкидлаган. У Эрон босим, таҳдид ёки блокада шароитида мажбурланган музокараларга киришмаслигини қатъий билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнернинг Покистонга сафарини бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу сабабли Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказмасдан Покистонни тарк этган.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель