Норвегия ҳам болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Олам
−
24 Апрель 749 1 дақиқа
Норвегияда ҳам вояга етмаганларнининг ижтимоий тармоқларга кириши тақиқланиши мумкин. Мамлакат ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чеклаш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Бу ҳақда Бош вазир Йонас Гар Сторе NRK телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларнинг болаларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Агар қонун қабул қилинса, у келаси йилдан кучга киради.
Ҳукумат 16 ёшдан бошлаб болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича иш олиб бораётганини айтган Сторе, мазкур тартиб орқали бир хил ёш гуруҳидаги болалар бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, ҳозирда Европанинг бир қанча мамлакатлари, жумладан, Испания, Дания, Италия, Финляндия ҳукуматлари ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёш чекловини 15-16 ёш қилиш учун турли ҳаракатларни амалга оширишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония расмийлари ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга ёш бўйича чекловлар жорий этиш имкониятини “қарамликка қарши кураш чораси” сифатида муҳокама қилётгани ҳақида ҳам хабар берилганди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси