26 та туманда давлат идораларини бир жойга кўчириш бошланади

Жамият

image

Жорий йил Ўзбекистондаги 26 та туманда давлат идораларини бир жойга кўчириш бошланади. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Туманлардаги марказий кўча, аҳоли гавжум жойларнинг катта қисмида давлат идоралари жойлашган. “Кўкдала тажрибаси” асосида 19 та туман-шаҳарда давлат идораларини ягона маъмурий марказга кўчириш бошланмоқда. Лекин қолган ҳокимлар ўзи ташаббус кўрсатиб, идораларни битта бинога олиб келиб, электр, газ, сув ва таъмирлашга кетадиган харажатини тежаш, тайёр инфратузилмаси бор жойларни тадбиркорларга таклиф қилишни ўйламаётгани кўрсатиб ўтилган.

Шунинг ўзидан давлат идораларида йилига 1 миллиард 800 миллион киловатт-соат электр ва 340 миллион куб метр газ тежалади.

Бу ишларни барча туманларда ташкил қилиш орқали бизнес учун 5 миллион квадрат метр жой очиш бўйича беш йиллик дастур тайёрлаш топширилган. Жорий йил 26 та туманда давлат идораларини бир жойга кўчириш бошланиши шартлиги қайд этилган.

Янги маъмурий марказлар қуришда ҳар бир ходимга тўғри келадиган майдон ўртача 15 квадрат метрдан ошмаслигини таъминлаш топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоселектор Шавкат Мирзиёев давлат идоралари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг