АҚШда сайрга чиққан ит ёш болаларнинг суякларини топиб олди
Олам
−
24 Апрель 12999 2 дақиқа
АҚШнинг Теннесси штатидаги Мемфис шахрида итни сайрга олиб чиққан бир киши ўрмонли ҳудуд яқинида бош суягига ўхшаш нарсани топиб олган. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда расмийлар уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни ва уларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш устида ишламоқда.
Мемфис полицияси бошлиғи Серелин Девиснинг сўзларига кўра, тергов 8 март куни бошланган. Кейинги ҳафталар давомида эса Мемфис полиция департаментининг қотиллик бўлими ва Шелби округи тиббий экспертиза идораси терговчилари ҳудудни тинтув қилиш пайтида қўшимча одам қолдиқларини ҳам топган. Мемфис полиция бошлиғининг сўзларига кўра, қолдиқлар у ерда бир неча йилдан бери турган деб тахмин қилинмоқда.
Хабарга кўра, ҳодиса жойида қидирув ишлари давом этмоқда. Жараёнларга тахминан 170 нафар ҳодим жалб қилинган. Расмийларнинг сўзларига кўра, қидирув ишларига маҳаллий, штат ва федерал агентликлар, жумладан, ФҚБ ёрдам бермоқда.
Айтилишича, қолдиқларнинг ҳудуддаги яқинда бедарак йўқолганларга алоқаси йўқ. Шу сабабли ҳозирда болалар қолдиқлари Мемфис шаҳридан ташқарида истиқомад қилувчиларга тегишли эканлиги кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ҳудуд полицияси жамоатчиликни ҳам қандай маълумот топилганда боғланишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, D4vd тахаллуси билан танилган америкалик репер Дэвид Энтони Берк 14 ёшли қизчани ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси