АҚШ 38 йил ичида илк бор Эронга палуба артиллериясидан зарба берди

Олам

image

Америкалик ҳарбийлар Эроннинг Touska савдо кемасини ўққа тутиш ва эгаллаш жараёнида палуба тўпларидан фойдаланган. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари расмийсига таяниб, “ The War Zone” нашри хабар берди.

Бу АҚШ томонидан денгиздаги нишонларга қарши палуба артиллериясидан сўнгги 38 йил ичида биринчи бор фойдаланилиши ҳисобланади.

19 апрель куни “Arli Berk” туридаги USS Spruance эсминеци Touska кемасига қарши 5 дюймли MK-45 тўпидан фойдаланилган.

“Биздаги маълумотларга кўра, денгиз кемасидан бошқа кемага қарши палуба тўпининг охирги аниқ қўлланилиши 1988 йил 18 апрель куни бўлган”, дейилади хабарда.

Палуба тўплари – бу жанговар кема ёки сувости кемасининг устки қисмига очиқ ўрнатилган артиллерия тизимлари бўлиб, улар миноралар ичига яширилмайди. 1988 йилдаги “Боғомол” операцияси Эрон–Ироқ уруши (Биринчи Форс кўрфази уруши) даврида ўтказилган. У АҚШнинг USS Samuel B. Roberts эсминеци Эрон миналаридан бирига урилгач бошланган (катта шикастга қарамай, кема чўкмаган).

Шундан сўнг АҚШ кучлари Эроннинг IRIS Жошан фрегати билан тўқнашувга киришган. Ракета зарбаларидан кейин кема артиллерия ўқи билан яксон қилинган.

Тахминан саккиз соат давом этган жангда Эрон бир фрегат, ракета катери, тезкор қайиқлар ва денгиз платформаларидан айрилган. АҚШ томони эса фақат битта AH-1 вертолётини йўқотган, унинг икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Ушбу операция АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик денгиз амалиётларидан бири сифатида тарихга кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ камида 34 та Эронга алоқадор танкер Араб денгизи чегарасида кемалар ҳаракатини тўсиб турган АҚШ ҳарбий кемалари ёнидан сузиб ўтишга муваффақ бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон артиллерия АҚШ кучлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг