Ислом цивилизацияси маркази яқинидаги уйга ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
20 Апрель 5466 1 дақиқа
Бугун, 20 апрель куни Тошкент шаҳридаги уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:14 да Олмазор тумани, Чувалачи кўчасида жойлашган шахсий хонадон ёнаётгани тўғрисида хабар тушган. Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:20 да етиб бориб, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот йўқ. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги хонадонда портлаш содир бўлгани ва оқибатда 4 киши вафот этган ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси