Энди портатив лазердан ноқонуний фойдаланганлар жазоланади

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда портатив лазердан ноқонуний фойдаланганлар ва ишлаб чиқарганлар жазоланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди. Унга кўра, портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунирнгдек, портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Шунингдек, ушбу қонун билан маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда таянч пунктларининг таркиби, уларда хизмат қилувчи инспекторларнинг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

портатив лазер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар