Туркиялик эрининг амакиваччаси билан хиёнат қилган ўзбекистонлик келинга жарима белгиланди
3-саҳифа
−
16 Апрель 28567 2 дақиқа
Туркия фуқаросига турмушга чиқиб, эрининг амакиваччаси билан хиёнат қилганликда айбланган ўзбекистонлик аёлга суд томонидан 170 минг турк лираси (тақрибан 3800 АҚШ доллари) товон пули тўлаш белгиланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Гап шундаки, Туркиянинг Сакаря вилояти Оқёз туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.У. (эркак) турмуш ўртоғи – ўзбекистонлик Г.К. (аёл) амакиваччаси билан унга хиёнат қилгани учун судга ажрим даъвоси бўйича мурожаат қилган.
Суд эр-хотиннинг ажрашишига, Г.К. эса 50 минг лира моддий ва 120 минг лира маънавий, жами 170 минг лира товон пули тўлаши ҳақида ҳукм чиқарган.
Эрнинг даъвосига кўра, турмуш ўртоғи амакисининг ўғли билан ўз уйида унга хиёнат қилган. Жуфтлик 4 йил аввал турмуш қурган, фарзанди бўлмаган. Аёл хиёнати фош бўлгач, Ўзбекистонга қочиб кетган, аммо қайд этилган манзилдан топилмаган.
Маълумот учун, сўнгги 10 йилда Туркияда чет эллик келинлар сони 68 фоизга ошган. Хусусан, ўзбек келинларининг рўйхатда сезиларли даражада кўтарилиши демографик ўзгаришларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Хорижий келинлар орасида 2025 йилда 13,8 фоиз билан сурияликлар биринчи ўринни қайд этган бўлса, 13,7 фоиз билан ўзбек келинлари иккинчи ўринда бормоқда. Кучли учликни 9,6 фоиз билан марокашлик келинлар якунлаган.
Туркия жамоатчилигида чет эллик келин деганда, биринчи навбатда рус ва украин исмлари эсга тушса-да, сўнгги йилларда географик, иқтисодий ва миграцияга асосланган ривожланишлар туфайли рейтингда турли мамлакатлар етакчилик қилаётгани кузатилмоқда.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель